Оролнинг қуриган тубида яна 1 млн. гектар ўрмонзор барпо этилади
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2018-2021 йилларда жами 1,6 млн. гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилди.
Мутахассисларнинг айтишича, экилганига 3 йил бўлган ўсимликларнинг бўйи 2 метрдан ошган ҳамда чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишини тўхтатишни бошлаган. Маълумот учун: битта саксовул 4-10 тонна кўчки қумини тўхтата олади.
Шунингдек, кейинги 5 йилликда Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида 1 млн гектарда чўл ўсимликларини экиш кўзда тутилган.
Оролқумда ўсимликларни экиш янги ўрмон экотизимларини яратгани ва бу ерда қуёнлар, тулкилар, қирғовуллар, ёввойи чўчқалар пайдо бўлгани ҳақида аввал хабар берилган. Академик З.Новицкийнинг маълум қилишича, яқин йилларда ушбу ҳудудда асаларичилик ва туячиликни ҳам ривожлантириш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter