Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўрмон хўжалиги агентлиги раҳбариятида тайинлов амалга оширилди

Ўрмон хўжалиги агентлиги раҳбариятида тайинлов амалга оширилди

Қаршибоев Ғофуржон Яхшибоевич Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинлов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Ғофуржон Каршибоев бунга қадар Экология вазирлигининг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини ташкиллаштириш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек у ўз вақтида «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясида бошқарма бошлиғи вазифасида ҳам ишлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг