Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оққўрғонда сохта табиб ушланди

Оққўрғонда сохта табиб ушланди

Иллюстратив сурат.

Фото: «Baltnews.lv»

2018 йил февраль ойи охирида оққўрғонлик И.Х. вилоятдоши И.Д.ни учратиб қолади. И.Д. 2000 йилда туғилган қизи касалликка чалинганини, дилбандининг тузалиши учун қилмаган муолажаси қолмаганини айтади.

Тайёр ўлжани қўлга киритган И.Х. ўзини «табиб» деб таништириб, бундай касалликни даволаш қўлидан келишини, беморни 4 ой давомида уқалаш йўли билан тузатиши мумкинлигини айтади.

«Табиб» хизмат ҳақига 500 АҚШ доллари сўрайди. Ота қизининг тузалиб кетишига астойдил ишониб, сўралган пулни беради. «Сохта табиб» эса пулларни олиб, воқеа жойидан яширинади.

Ҳозир ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг