Айиқ олдига ташланган қизалоқ ҳайвонот боғидан бир умр текин фойдаланади
Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти онаси айиқнинг олдига ташлаб юборган қизчага зоопаркка бир умрлик бепул кириш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабарида айтилади.
«Интернетда ҳайвонот боғимизда содир бўлган воқеа туфайли янгиликлар ва изоҳлар камаймаяпти.
⠀
Одамлар нега уни тасвирга олишаётгани ва нигоҳлари тўла миннатдорлик билан унга қарашаётганини тушунмаётган Зузу ўз волерида сайр қилиб юрган вақтда, жажжи жабрланувчимиз Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанмоқда.
⠀
«Айни дамда қизалоқ интенсив терапия хонасида ва унинг ҳолати турғун деб баҳоланмоқда. Динамикада назорат кўриги ўтказилди. Қизалоқ келажакда ушбу ҳодиса асоратларидан азият чекмаслиги учун биз бор имкониятларни ишга соляпмиз», – деди биз билан суҳбатда даволовчи шифокор ва тиббиёт фанлари номзоди Собир Тоҳирович Насимов.
Қизалоқнинг кайфияти яхши, у ҳамшираларга шеърлар айтиб, уларнинг кўнглини кўтармоқда, биз эса, ўз навбатида, уни совғалар билан қувонтирдик. Қўшимча равишда, қизалоқ ва унинг акасига Тошкент ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имкониятини таъминлашга қарор қилдик»,—дейилади хабарда.
Аввалроқ, онанинг ижтимоий ҳолати бўйича суриштирув эълон қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter