Германиядаги зоопаркдан шерлар, йўлбарлар ва ягуар қочиб кетди
Германия ғарбидаги Люнебах туманида жойлашган зоопаркдан иккита шер, иккита йўлбарс ва ягуар қочиб кетган. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.
Маҳаллий мутасаддилар аҳолига кўчага чиқмасликни ва йиртқичларни кўрса дарҳол полицияга қўнғироқ қилишни маслаҳат беришмоқда.
Шунингдек, бир айиқнинг ҳам қочгани айтилган, аммо у отиб ушланган.
Немис нашрларининг хабар беришича, тунги бўрон ва ноқулай об-ҳаво натижасида ҳайвонлар қочишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter