Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди

Бугундан Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди

Фото:«Nuz.uz»

Тошкент ҳайвонот боғида бугун, 1 мартдан кириш чипталари нархи ошди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Чипталар нархининг кўтарилиши «коммунал хизматлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошгани, шунингдек, Маданият вазирлиги хати ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаси кўрсатмаси» билан боғланган.

Янги нархлар қуйидагича кўриниш олган:

-7 ёшгача бўлган болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар — бепул;

-7 ёшдан 16 ёшгача болалар, муддатли ҳарбий хизматчилар, ёш бўйича нафақадагилар — 10 минг сўм;

-Катталар — 15 минг сўм.

Маълумотларга кўра, Тошкент зоопаркида 3 минг турдаги ҳайвонлар ва 400 турдан ошиқ қушлар бор. Зоопарк 1924 йилда очилган.

Аввалроқ, Давлат статистика қўимтаси маълумотига кўра Ўзбекистонда гўшт, гуруч ва шакар нархи ошгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг