Оҳангаронда ҳам ҳоким алмашди
Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Турсунов Ўктам Мингбоевич бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Турдибоев Абдувоҳид Тўхтабоевич бугундан эътиборан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов иштирок этди.
Аввалроқ Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким, прокурор ва солиқ раҳбари алмашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter