Одам савдосига алоқадор ҳуқуқбузарликларнинг ягона базаси тузилади
«Одам савдосига қарши курашишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишбўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди.
Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидаги имкониятларни ўз ичига олувчи одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини жорий этиши белгиланмоқда:
- ягона марказлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар онлайн режимида киритилиши;
- одам савдосига қарши курашиш соҳасида зарур ахборот олиш учун электрон тартибда масофадан туриб фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилиши;
- ягона марказлаштирилган ахборот тизимини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда идентификациялаш тизими орқали юритилиши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter