Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноёб қоплон фотоқопқонга тушди (видео)

Ноёб қоплон фотоқопқонга тушди (видео)

«Ҳисор» давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон яна қор қоплонини тасвирга олди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълум қилишича, ҳозирги кунда Қор қоплони Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган ноёб тур ҳисобланади. Шунингдек, СИТЕС — йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция рўйхатига киритилган. Овлаш қатъиян тақиқланган.

Ўзбекистондан ташқари Хитой, Непал, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Покистон, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Бутан каби давлатлар ҳудудида учрайди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтирилгани, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш — ҳайвонот дунёси объектлари ҳудудларини, турлари ва популяцияси яхлитлигини, сонини, уларни йўқ бўлиб кетишининг ва уларга бошқача зарарли таъсирларнинг олдини олишга қаратилган.

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси ушбу ноёб жониворларнинг доимий яшаш жойи ҳисобланади ва уларнинг муҳофазаси Давлат экология қўмитаси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг