Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қор қоплони фотоқопқонга тушди (видео)

Қор қоплони фотоқопқонга тушди (видео)

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаг «Ҳисор» давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплони муҳрланди.

Сўнгги ўн йилликлар давомида қор қоплонининг сони узлуксиз камаймоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда бу ҳайвоннинг умумий кўрсаткичи турли ҳисоб-китобларга кўра, 30-50 тадан 80-120 тагачани ташкил этади. Ғарбий Тян-Шанда 10-40 тагача, Помир-Олойда 20-80 тагача қор қоплони қайд этилган.

Қор қоплони Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи «Қизил  рўйхати» ва Ўзбекистон Қизил китобига йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур сифатида киритилган. Шунингдек, йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция рўйхатидан жой олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг