Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мораторий даврида ноқонуний дарахт кесганлик учун жарималар 5 баравар кўп ундирилади

Мораторий даврида ноқонуний дарахт кесганлик учун жарималар 5 баравар кўп ундирилади

Мораторий даврида дарахтларни шикастлантириш билан етказилган зарар 2 бараварга қилиб ундирилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Маълум қилинишича, дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:

  • мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
  • дарахтлар ва буталарни кесиш ва шикастлантириш билан етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Дарахтлар ва буталарни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, ҳокимларнинг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг