Мирзачўлда сув дамбаси остида қамалиб қолган инсон қутқарилди
2019 йил 13 июль куни туш пайтида Мирзачўл тумани 2-сон Ёнғин қутқарув бўлимига, Мирзачўл тумани «Боғбон» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ўтиш кўпригининг дамбаси ичига одам тушиб кетгани тўғрисида ташвишли хабар келиб тушди. Бу ҳақда сержант М. Абдухалилов маълумот бериб ўтди.
Мирзачўл тумани ЁХБ бошлиғи лейтенант А.Бобоёров зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, дамба ичидаги фуқаро Ғайрат Жумабоевда чиқиш имконияти йўқлигини кўради. 1981 йилда туғилган Ғайрат Жумабоев икки фарзанднинг отаси бўлиб, турмуш ўртоғи билан гилам ювиш мақсадида ушбу жойга борган ва бехосдан сувга тушиб кетган эди. Оқибатда дамбадан оқиб ўтиб, кўприк тагига қамалиб қолган.
Олиб борилган тезкор харакатлар натижасида дамба ёпилиб, сув тўхтатилди ва юқоридан одам сиғадиган туйнук очилиб, фуқаро Жумабоев Ғайрат Шодиевич арқон орқали эхтиёткорлик билан чиқариб олинди ва шу ернинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатилди.
Ғ. Жумабоев туман тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган ва айни вақтда ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter