Ўзбекистонлик қутқарувчилар 9 кишини вайроналар остидан чиқариб олди
Туркияга етиб борган Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари томонидан 8 февраль соат 08.00 ҳолатига кўра вайроналар остидан 9 киши (5 нафар эркак ва 4 нафар аёл) тирик ҳолда қутқарилди ҳамда 12 кишининг жасади олиб чиқилди.
ФВВ маълумотига кўра, бугун, 8 февраль куни соат 8:00 га қадар 132 м.кв. майдонда 430 метр.куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари Туркиянинг асосан ўзбеклар яшайдиган Ҳатай провенциясидаги қишлоқда қидирув-қутқарув ишларини олиб боришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter