Мирзачўл тумани ҳокими ишдан олинди
Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Мирзачўл тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Холмуродов Комил Адҳамович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига Аҳмедов Шерзод Маликович номзодини таклиф қилди.
Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter