Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ қарздорнинг 10 та автотранспорт воситасини хатлади

МИБ қарздорнинг 10 та автотранспорт воситасини хатлади

Мажбурий ижро бюросининг Когон шаҳар бўлими томонидан Когон туманлараро судининг 2018 йил 25 майдаги қарздор 6-сон «Нефтгазқурилиштаъмир» АЖдан республика бюджети фойдасига 622,5 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Унга кўра, қарздорга тегишли бўлган «Каптива», «МИДИБУС SAZNP21», «АВЕО», «ГБАСНГ NEXIA GL», «Газ 531201АЦ36» русумли ва бошқа жами 10та автотранспорт воситалари рўйхатга олиниб хатланган.

Ушбу кўчмас мулк объектлари 2018 йил 25 октябрь куни «E-IJRO AUKSION» тизимига электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш учун жойлаштирилган.

Мол-мулк сотувидан келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан қарздорнинг республика бюджети олдидаги қарздорлигини қоплаш белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг