Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ қарздорнинг нозик жойидан тутди ва...

МИБ қарздорнинг нозик жойидан тутди ва...

Тошкент шаҳар иқтисодий суди бир хўжалик юритувчи субъектдан бошқаси фойдасига 66.683.43 АҚШ доллари ва 4.993.632 сўм миқдорида қарздорликни ундиришни белгилаганди. Суд ҳужжати ижроси МИБнинг (Мажбурий ижро бюроси) Юнусобод туман бўлими чекига тушди. Бироқ давлат ижрочиси қанча ҳаракат қилмасин — иш олдинга силжигани йўқ. Қарздор корхона мутасаддиларига яхши гапирди, тартиб-қоидаларни тушунтирди, ихтиёрий муддат берди — натижа бўлса, қани?!

МИБчи «қарздор томон гапга кирмас экан, бор-э», деб кетворармиди?! Яхши гап, тушунтиришлар кор қилмагач, қарздор корхона балансини «тит-питисини» чиқариши жараёнида буюк физик Архимед каби «эврика!» деворган бўлса, ажабмас. Чунки қарздор корхонанинг «Mercedes Benz AMG» русумли автотранспорти борлиги аён бўлди-да. Бу ёғига ишлар осон кўчди: қимматбаҳо машинани хатлагани ҳамоно «пул йўқ» деб турган корхона мутасаддилари «йўқни йўндириб», керакли маблағни топди ва ундирувчи ҳисоб-рақамига ўтказиб берди.

МИБчилар ижро жараёнида қарздорларнинг нозик жойидан тутишни билади-и...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг