Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди
Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги янгиланишлар ҳақида ҳам маълум қилди.
Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга юклатилди.
«Фарзандларимиз тарбиясида нуронийларимизнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур», деди Президент.
Шу боис, «Нуроний» жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлади.
Энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади.
Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади.
Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва маҳаллада ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди.
Шунингдек, Президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушади, маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам беради.
Аввалроқ Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter