Косонсойда масъулиятсиз тиббиёт раҳбарлари ишдан олинди
Наманган вилояти бирламчи тиббий-санитария хизмати бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида вилоятнинг Косонсой туманида ўз вазифасига юзаки ёндашиб, бугуннинг талаби ва аҳоли эҳтиёжларини ҳис қилмай ишлаётган тиббиёт ходимлари ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигидан сайтимизга хабар беришди.
Шу муносабат билан, Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Холдоров ва бошлиқ ўринбосари Р.Абдуллаев, туман кўп тармоқли марказий поликлиника мудири М.Каримова давлат раҳбари ва ҳукуматнинг, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ижросини етарли даражада амалга оширмагани, жумладан, аҳолининг тиббий хизматга муҳтож қатламини қамраб олиш ишларини талаб даражасида ташкил этмагани боис ўз эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун маъсулиятни оширишга доир қўшмча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни етарли даражада амалга оширмагани, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун маъсулиятни оширишга қаратилган топшириқлар ижросини тизимли ташкил этмагани ва патронаж тадбирларига талаб даражасида эътибор қаратмагани учун Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими М.Тошматов ва туман кўп тармоқли марказий поликлиника масъул ходими А.Абдуллаев вазифасидан озод этилди.
Наманган вилоятдаги даволаш муассасаси раҳбарларига ишни аҳоли эҳтиёжи ва талабидан келиб чиқиб ташкил этиш, бунда ҳар бир хонадон ва унинг аъзоси эътиборда бўлиши лозимлиги, халқ билан доимий мулоқот қилиб, унинг розилиги ва аҳоли манфаатлари йўлида шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлаш, бирламчи тиббий хизматга бўлган эҳтиёжни сифатли ва самарали қондириш каби муҳим вазифалар тушунтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter