Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент янги қонунга имзо чекди

Президент янги қонунга имзо чекди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинди.

Сўнгги йилларда беморлар, уларнинг қариндошлари ва дўстлари тарафидан тиббий ходимларга ҳужумлари долзарб муаммо бўлиб келмоқда, ўзини касбий вазифасини бажариб турган шифокорларга зўравонлик ўтказиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.

Маълумотларга кўра, 2019–2022 йилларда республикада 285 дан ортиқ ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклдаги тажовузлар қилинган.

Бироқ, амалдаги қонунчиликда хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилганлик, тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик белгиланмаган.

Бу эса, айбдор шахсларга нисбатан қилмишга яраша жазо тайинланмай қолишига сабаб бўлаётган эди.

Ушбу қонун орқали Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 197-7-модда билан тўлдирилиб, унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Мазкур қилмиш учун фуқароларга – 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача (7 баравардан 10 бараваргача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазо белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг