Китобга оид бино архитектураси қандай бўлиши керак?
Нозимжон Сафаровнинг ёзишича, бизда қанақадир китоб учун ёдгорлик қурилар экан.
Майли-ми бироз шу ҳақда ғижжилаб гапирсам?
Сизлардан илтимос қиламан, бу каби ўлим қиёфасидаги бино макетини чуқурроқ қудуққа ташлаб юборинг, токи ҳеч ким кўрмасин. Бу худди кимдир томонидан маст ҳолатда яшилга бўялган ва архитектура хилма-хиллигига путур етказилган Ашхободни ёдга солади.
Менинг назаримда китобга оид арихитектура бино иншооти бутунлай бошқача бўлиши керак. Замонавий руҳда, ёрқин ва кенг хоналар, турли хил нисбатлар, тадбирлар, китоб ярмаркалари, оммавий маърузалар, фестиваллар учун макон сифатида кенг функционалликка эга бўлган бўлиши лозим. Ва албатта, томида бу каби «илоҳийлаштирилган» ёки қашшоқлаштирилган гумбаз сифатида китоб бўлиши шарт эмас.
Бир кун келиб авиачипталар арзонлашиб, халқимиз йилига бир неча марта хорижга чиқиш имкониятига эга бўлишини орзу қиламан. Таъм ва эстетика — ТАЪЛИМ ёки ДУНЁҚАРАШНИ КЕНГАЙТИРИШ орқали ўзлаштирилади. Афсуски, учинчиси берилмаган.
Тошкентда юз марта чиройлироқ дизайн ярата оладиган ёш истеъдодли меъморлар жуда кўп. Энг асосийси мусобақа (танлов) ўтказиш. Ишларни эълон қилиш (нашр қилиш) ва муносибини танлаш керак.
Азиза Умарова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter