Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Каттақўрғон» полигонида янги қурол синовдан ўтказилди (фото)

«Каттақўрғон» полигонида янги қурол синовдан ўтказилди (фото)

7 май куни Ўзбекистондаги энг катта полигон — Марказий ҳарбий округига қарашли «Каттақўрғон» дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчилар томонидан илк бор Д-30 артиллерия стволи ичига ўрнатилган 14.2 мм.ли қурол синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.

Одатда, Д-30 артиллерия қуролидан 122 мм.ли снаряд отилади. Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан бу гал тунги ва кундузги машғулотларда 14.2 мм.ли қурол ҳам синаб кўрилди. Кетма кетликда отилган ёнувчи ва зирҳтешар ўқлар нишонларга тўлиқ талофат етказди.

Ушбу қуролдан артиллериячилар бўлинмасига янги қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар учун фойдаланиш кўзда тутилган. Янги қуролда қисқа муддатда малака оширган ёш артиллериячилар 122 мм.ли қуролдан отишга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг