Ўзбек армиясига чақирилган янги аскарлар жанговар қурол-аслаҳалар билан танишди (фото)
Марказий ҳарбий ҳарбий округ қўшинларида хизматни бурчини бошлаган муддатли ҳарбий хизматчилар учун «Фориш» ва «Сазаган» дала ўқув майдонларида жанговар техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси ўтказилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов Xabar.uz'га маълум қилди.
Одатда бу каби кўргазмали машғулотлар янги чақирилган аскарлар билан Ўзбекистон армиясида Ватанга Қасамёд тантанасидан бир кун олдин ўтказилади.
Карантин қоидаларига роия этилган ҳолда ташкил этилган кўргазмали ва амалий машғулотлар олдидан округ қўшинларидаги мавжуд замонавий техникалар ҳақидаги маълумотлар ва ўзига хос хусусиятлари таништирилди.
Шундан сўнг, муддатли харбий хизматчиларга отиш тайёргарлигининг назарий ва амалий жиҳатлари яна бир бор тушунтирилди. Полигонда илк бор аскарлар штатдаги АК-74 қуролларидан ётган ҳолда 100 метр узоқликдаги нишонга қарата ўқ отишди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 12 июль куни Мудофаа вазирлиги қўшинларига янги чақирилган аскарлар учун «Ватанга Қасамёд» тадбирлари ўтказилади. Карантин сабаб, уларнинг яқинлари мазкур тадбирда иштирок эта олишмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter