Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбийлар тоғдаги экстремал шароитда махсус вазифани бажарди (фото)

Ҳарбийлар тоғдаги экстремал шароитда махсус вазифани бажарди (фото)

Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Жиззах вилоятидаги тоғли ҳудудларда ва сунъий жиҳозланган душман объектида махсус машқларни бажарди. Бу ҳақда Xabar.uz'га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

Дастлаб, бўлинма шахсий таркиби ҳарбий техникада нотаниш бўлган тоғли ҳудудга олиб келинди. Биринчи галда ҳарбий хизматчилар томонидан ўзлари турган жой ва шартли душман объектигача бўлган масофа ва йўналиш аниқлаб олинди. Сувли тўсиқдан ўтиш вақтида бўлинма учта кичик гуруҳга бўлиниб, ҳаракатланди. Шовқинсиз, имо-ишоралар ва шартли сигналлар орқали ҳамда талофатсиз белгиланган вақтда маррага етиб борган шахсий таркиб иккинчи босқич машғулотига жалб қилинди.

Мунтазам тайёргарликка эга ҳарбийлар сунъий жиҳозланган душман объектида ҳаракатланиб, қуролли босқинчилар билан яқин масофада жанг олиб борилди. Командир бўлинмани жанговар иккилик ва учликка ажратди. Улар отиш позицияларини ўзгартириб, тезкор ва чалғитувчи тактик ҳаракатлар билан шартли душманни қарши олди.

Олдиндаги асосий вазифа бегуноҳ асирларни қутқариш ва тўсатдан пайдо бўлган хавфнинг олдини олиш бўлди. Махсус машқларни бажариш давомида кўп йиллик хизмат тажрибасига эга бўлган офицер ва сержантлар раҳбарлик қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг