Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган артиллерия қуроли синовдан ўтказилмоқда
Марказий ҳарбий округ ҳудудидаги «Каттақўрғон» дала ўқув майдонида мудофаа вазири томонидан илгари сурилган «Ташаббускор ғоялар» асосидаги такомиллаштирилган жанговар техника ва қуроллар устида синовлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.
Изланишлар натижасида БТР-80 техникасига 120 миллиметрли «Nona» ўзиюрар артиллерия техникаси ва қуроли янгитдан модернизация қилинди. Занжирли артиллерия техникаси шинали зирҳли техникага алмаштирилди.
Натижада тезлик соатига 25 километрдан 80 километрга ошди. Ҳаракатланиш давомида нишонларни яксон қилиши кўрсаткичи сезиларли даражада юқорилагани кузатилди. Ҳозирда Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий округ артиллериячилари томонидан техника ва қуролни жанговар имкониятлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, «Бўрон» дея ном берилган «GM-21 MK» русумли «КамАЗ» ва «Урал» техникасига ўрнатилган 122 миллиметрли «ДМ-21» маркали ўзиюрар артиллерия тўп-ракетасини масофадан бошқариш ва отиш ишлари синовдан ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter