Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Низомга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва катрография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминловчи ваколатли республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Давлат солиқ қўмитасига бўйсунади.

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Агентлик директори раҳбарлик қилади.

Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг функционал вазифаларни бажариш, билим даражаси, иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятларини тест синовидан ўтказиш бўйича бериладиган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни ҳар йили тест синовидан ўтказиш асосида қўллаш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.

Агентлик бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддат узлуксиз хизмати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг