Бир вазир, уч раис огоҳлантирилди
Президентнинг Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
- Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш вертикал бошқарув тизими ҳамда яккабошчилик асосида Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
- Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, сақлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутилади;
- Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.
Шунингдек, ҳужжат билан сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси А.Абдувалиев, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари давлат органлари ва ташкилотлари фойдаланишида бўлган ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг белгиланган тартибда тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминламаганлиги учун огоҳлантирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter