Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

127 нафар «кадастр» ходимининг 33 нафари қайта жиноят содир этган – Аксилкоррупция агентлиги

127 нафар «кадастр» ходимининг 33 нафари қайта жиноят содир этган – Аксилкоррупция агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Кадастр агентлигида ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилди.

Қайд этилишича, соҳага оид 9 та хизмат тури Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Агентлик коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатини қўлга киритган.

Аксилкоррупция ҳисоботида қайд этилишича, кадастр соҳасидаги коррупциявий жиноятларнинг аксарияти хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш, мансаб сохтакорлиги ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўналишларида содир этилмоқда.

Мисол учун, фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этганлиги учун судланган.

Бундан ташқари, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) бўлимларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ҳолатларда коррупциявий жиноятлар 29 фоизни ташкил қилади.

Ўрганиш ва таҳлиллар натижалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тизимда коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг