Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастр агентлиги директори ўзгарди. Тўрахўжаев бошқа ишга ўтган

Кадастр агентлиги директори ўзгарди. Тўрахўжаев бошқа ишга ўтган

Ҳалилилло Тўрахўжаев ва Фазлиддин Умаров

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори Ҳалилилло Тўрахўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани айтилмоқда.

ЎзАнинг хабар беришича, унинг ўрнига Умаров Фазлиддин Каримович Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори этиб тайинланган. У бунгача Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳалилилло Тўрахўжаевнинг Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланганига кўп вақт бўлгани йўқ эди. Бунгача эса у Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

Ҳозирча Ҳалилилло Тўрахўжаевнинг қайси лавозимни эгаллагани ҳақида маълум қилингани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг