Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига Латипов Ҳикматилло Абдулҳамидович тайинланди.
Тайинловга қадар Ҳикматилло Латипов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Жалақудуққа 6 ой ҳокимлик қилган Фурқат Бузруков аввалроқ ишдан кетгани айтилганди.
Бугун, шунингдек, Андижон вилоятининг Асака ва Хўжаобод туманларига ҳам ҳокимлар тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter