Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Избосканлик момо 60 ёшида туғилганлик гувоҳномасини олди

Избосканлик момо 60 ёшида туғилганлик гувоҳномасини олди

Адлия вазирининг буйруғига асосан, 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, олинмаган, йўқотилган ва бошқа ҳуқуқий кўмак зарур фуқаролар туман Адлия бўлими (ФҲДЁ, ДХМ, ЮХКМ)га мурожаат қилишмоқда.

Избоскан туманида яшовчи Иноятхон холани туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд бўлмаганлиги боис туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олмаган ва ёшлигидан Асака туманидаги ногиронлиги бўлган болалар мактаб интернатида ҳамда 1993 йилдан «Мурувват» интернат уйида яшаган.

Избоскан тумани адлия бўлими томонидан Иноятхон холани туғилганлик факти суд идоралари орқали тасдиқланди ва  ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Эндиликда, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан идентификацияловчи ID карта расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Денов туманида туғилган Г.Абдуллаеванинг туғилганлик фактини белгилаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорига асосан, Денов тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди. Ҳуқуқий акция доирасида фуқаро Г.Абдуллаева 24 ёшида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди.

Шунингдек, 2024 йил 26 январ куни Ҳулкар МФЙда яшовчи, 2018 йилда туғилган Сайдалиева Хуснибонунинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳуқуқий акция доирасида Денов тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этиб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг