Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 январ куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Шунингдек, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар ҳам Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатишган.
«Маросимда Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг мамлакатимиз манфаати йўлидаги тарихий ишлари, олижаноб хислатлари ёдга олинди.
Давлатимиз раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан танишди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди», дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter