Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Илтимос, сизни жазолашга мажбур қилманг» - ИИВ фуқароларга мурожаат қилди

«Илтимос, сизни жазолашга мажбур қилманг» - ИИВ фуқароларга мурожаат қилди

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Вазирликнинг "Telegram’даги расмий каналига жойлантирилган видеомурожаатда кейинги вақтларда карантин чекловлари юмшатилиб, кўпгина ташкилот ва корхоналарга, тадбиркорларга иш юритишга шароит яратилиб, одамларга кўчага чиқишига имконяти ҳавола этилди. Бироқ фуқароларимиз бундан тўғри хулоса чиқармасдан, хавфли юқумли касалликдан бутунлай халос бўлдик деган тушунча билан, карантин қоидаларига беписанд муносабатда бўла бошладилар. Бозорларимизда, савдо нуқталаримизда ижтимоий масофа сақланмаяпти, фуқаролар тиббий ниқобни кўп кунлар, ҳаттоки хафталар давомида алмаштирмасдан тақмоқдалар, кўчага ниқобсиз чиқиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Транспортда юриш чекловларига риоя этилмаяпти.

Видеомурожаат қайд этилишча, бугунга келиб, касаллик аниқланган фуқаролар сони 3 440 тадан ошгани, улардан деярли 20 фоизи ҳали тузалмаган. Шу пайтгача касалликдан 14 киши вафот этди, 4 кишининг аҳволи оғир. Бундан ташқари 46 минг 600 дан зиёд фуқаро карантинда қолмоқда, коронавирусга чалинган 127 нафар беморнинг касаллик юқтирган манбаси ҳанузгача аниқланмаган, касал бўлганини ҳеч кимга билдирмасдан ёки коронавирус инфекциясини юқтирганини билмаган ҳолда уй шароитида даволанган беморлар ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Охирги вақтларда Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида коронавирус касаллиги аҳоли орасидан аниқланаётгани, бу рақамлар ҳар куни кўпайиб бораётгани, охирги икки кунда Тошкент шаҳрининг ўзида уларнинг сони 25 тани ташкил этгани фуқароларнинг гигиена қоидалари ва белгиланган чекловларга беписанд бўлишлари натижасидир.

“Ички ишлар органлари мутасадди вазирлик ва идораларнинг ходимлари билан бирга касалланган шахслар билан мулоқотда бўлган фуқароларни аниқлаш, уларни тезкорлик билан карантинга олиш бўйича мураккаб тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширмоқдалар. Унутманг, касаллик ташувчи шахслар ўзлари билмаган ҳолда орамизда юриши мумкин. Шунинг учун, аввало, ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун ниқобсиз юрманг, мақсадсиз кўчага чиқманг, зарурат туғилганда бозор ёки дўконга тушсангиз, ижтимоий масофани қатъий сақланг.

Тартибни сақлаб қолиш бизнинг бурчимиз, огоҳлантириш эса вазифамиздир. Илтимос, сизни жазолашга бизни мажбур қилманг. Ҳеч ким яна бир неча ой уйда ўтиргиси келмаяпти. Вазият бунгача боришига йўл қўймаслик ўз қўлимизда.”, дейилади вазирликнинг ўзбекистонликларга йўлланган видеомурожааатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг