ИИВ қурол сотилаётган дўконлар ҳақида маълумот берди
Қаршида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қурол сотадиган дўконлар ҳақида маълумот берди.
«Марҳум ёнида пневматик қурол олиб юрган, машинадан ҳам чиққан. Пневматик тўппонча ҳаво ва газ билан тайёрланадиган қурол десаям бўлади. Ҳозир Қарши ва Тошкентдаги қурол дўконларида сотиляпти», деди Бобожонов.
Вазирнинг айтишича, айни пайтда қурол дўконларини тартибга солиш бўйича ҳужжат тайёрланмоқда. Ҳозирга қадар бўлган даврда сотилган қуролларнинг эса ҳисоби юритилмагани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, анжуманда Олий суд раиси Козимжон Комилов Элбек Раҳимовнинг қотиллари иши очиқ судда кўриб чиқишини айтганди.
Ички ишлар вазири эса ушбу даҳшатли қотилликка нима сабаб бўлганини айтиб берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter