Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ ходимлари пойтахтлик ёш болани туғилган куни билан табриклашди (видео)

ИИББ ходимлари пойтахтлик ёш болани туғилган куни билан табриклашди (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг топшириғига кўра фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва уларга шошилинч ҳолатларда ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилган «иссиқ тармоқ» телефон рақамлари орқали кичкинтой Бахтиёрнинг қариндошлари мурожаат қилиб, уни туғилган куни билан табриклашларини илтимос қилишди.

«Полиция машиналарини жудаям яхши кўради, – деди боланинг онаси, – агар унинг уч ёшга тўлгани билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари табриклашса, жудаям хурсанд бўларди».

Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ушбу илтимосни рад эта олишмади. Тақдир тақозоси билан Юнусобод туманининг айнан ўша кварталида ёрдамга муҳтож фуқаролар ҳам турполиция ходимларини кутишаётганди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Пойтахт ИИББ сизлардан карантин қоидаларига риоя қилишни, ўзингизни ва яқинларингизни асрашингизни илтимос қилади. Бош бошқарма ходимлари эса шошилинч ёрдам керак бўлганда ҳар доим етиб келишга тайёрдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг