Бугун Эммануэл Макрон учун байрам (фото)
Бугун, 21 декабр куни Франция президенти Эммануэл Макрон 45 ёшга тўлди.
Эммануэл Макрон 1977 йилнинг 21 декабрида шифокорлар оиласида дунёга келган. Отаси — Пикардия неврология университети профессори Жан-Мишел Макрон, онаси — шифокор Франсуаз Макрон-Ногес.
Макрон — мамлакатнинг Жак Ширакдан сўнг, иккинчи муддатга қайта сайланган иккинчи президенти. Ҳар икки президентни боғлаб турувчи яна бир омил — футбол. Уларнинг президентлик даврида (биринчи муддат) Франция терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлган. Макроннинг «чемпионлиги» 2018 йили Россия мезбонлик қилган мундиалга тўғри келди. Финалда французлар хорватларни 4:2 ҳисобида енгишганди.
Қаторасига икки марта чемпионликни тантана қилиш насиб этмади — Макрон совғасиз қолди. Аммо унинг учун ҳозир энг муҳими мушкул иқтисодий вазиятдан Францияни, энергетик инқироз туфайли юзага келган оғир қишдан французларни эсон-омон олиб чиқиш.
Кеча, 20 декабр куни французлар етакчи футболчиси Килиан Мбаппе мучал ёшига тўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter