Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар ходимларининг маошини ошириш йўли кўриляпти — Шавкат Мирзиёев

Ички ишлар ходимларининг маошини ошириш йўли кўриляпти — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида жиноятчилик ҳақида гапириб ўтди.

— Жиноятчилик нимага ошиб кетяпти? Уларни паноҳига олиб ўтирганлар кимлар? Ҳар бирининг тагига етиш керак. Қонун устивор, жазо муқаррар эканини ҳамма билиши шарт.

Қўқонда жиноятчиликни олдини олиш бўйича ислоҳотларни ҳали охирига етказганимиз йўқ. Қўқон халқи олиб борилаётган ишларни ҳис қилиши керак.

«Участковой» билмайдими қаерда жиноят бўлганини? Энди уларни судга судрашни бекор қилинглар. «Участковой» жиноятчини судга олиб бориш учун ярим кунлаб вақт йўқотмасин.

Мен ички ишлар ходимларидан миннатдорман. Пандемия вақтида осойишталигимизни таъминлаш бўйича улар ўзини кўрсатди. Шунинг учун уларнинг маошини кўтариш, сифатли ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўряпмиз.

Жиноятчиликни камайтирсак халқ биздан рози бўлади. Илгари икки-уч маҳаллага битта нозир бор эди. Ҳар қанча оғир бўлса ҳам ҳар битта маҳаллага ички ишлар ходими қўйдик.

Агар жиноят билан бирга коррупцияни ҳам жиловласак, ривожланиш бўлади, — деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг