Ички ишлар вазири буйруғи билан тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Жумладан, полковник Саидов Олим Чорикулович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар О.Саидов ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Бердиалиев Бахтиёр Эркинович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Аввал Б.Бердиалиев ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Азизов Даврон Абдуғаниевич ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Д.Азизов шу вақтгача ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Ўринбаев Аманбай Тлеубаевич ИИВ Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Орынбаев ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter