«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини огоҳлантирди
Ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилаётгани муносабати билан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлаш жараёнида газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарурлиги, шунингдек, ис газидан заҳарланиш хавфини олдини олиш учун ностандарт иситиш ускуналари ва қўлбола ёндиргичлардан фойдаланмасликни эслатиб ўтди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ фуқаролардан газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймасликни ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда 104 рақами орқали газ хизматига мурожаат қилишни сўради.
«Фурсатдан фойдаланиб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтади. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва жойларда ташкил этилган банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.
Табиий газ таъминотини қайтадан бошлаш учун тўловни амалга ошириш ва ҳисоблаш асбоби блокировка бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида, ўлчагични ёқишдан олдин барча газ жиҳозларини ўчириб қўйиш лозим. Кўк рангли «Энтер» тугмасининг уч марта босилиши ёнилғи таъминотини давом эттиришга имкон беради. Нотўғри ёқилганлиги сабабли «ақлли» ҳисоблагич блокировка бўлиб қолган тақдирда 1104 рақамига қўнғироқ қилиш керак. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Call-маркази оператори ҳисоблагичингизни улашда ёрдам беради», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter