Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳовлингиз озодаю, кўчангиз расво бўлса ярашадими?

Ҳовлингиз озодаю, кўчангиз расво бўлса ярашадими?

Сайтимизга ўқувчилардан мурожаат келиб тушди. Унда ҳар доим долзарб бўладиган масала-чиқиндилар муаммосига эътибор қаратилган. 

«Расмда кўриб турганингиздек, кейинги пайтларда «одат»га айланаётган аҳоли хонадонидаги ахлат кўчага чиқарилиб қўйилмоқда. 2-3 кунда «Тоза ҳудуд» машинаси келса, уни олиб кетади. Келмаса, кўчани «безаб» ётаверади.

Ҳар ким ўзи яшаб турган ҳовлисини озода тутишга ҳаракат қилади. Ахлат йиғилиб қолишини хоҳламайди. Шу сабаб, ташқарига машина олиб кетишига яқинроқ қўйишни исташади. Лекин бу тўғрими? Ҳовлингиз озода бўлса-ю кўчангиз, эшигингизнинг ёни расво бўлса ярашадими?

Бу ҳолатни ҳар бир хонадон ўзига ахлат ташлайдиган яшик олиб бартараф этиши мумкин. Шунда халта, пақирдаги ахлатлар сочилиб ётмасди, дайди итлар камаярди. Муҳими, кўчаларимиз кўрки бузилмасди».

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг