Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳокимлар ҳудуднинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси» — Русланбек Давлетов

«Ҳокимлар ҳудуднинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов жамоатчиликка анъанавий йиллик ҳисоботини тақдим этиш давомида ҳокимлар ҳудудларда бек эмаслигини, улар халқнинг ёлланма ишчилари эканини эслатиб ўтди.

Вазир e-qaror (e-qaror.gov.uz) тизими ишга туширилганидан сўнг, ҳокимият қарорлари шаффоф чиқишни бошлагани, резонанслар бўлаётгани, ажратилаётган пулларни жамоатчилик назорат қила бошлагани ва бу очиқлик айрим ҳокимларга ёқмаётганини айтди.

Давлетовнинг қўшимча қилишича, ҳокимликларнинг 2500та ноқонуний қарори аниқланган. «Бу жуда катта рақам», дейди вазир.

Ҳокимликлардан маъмурий ислоҳотлар сўралганда, Адлия вазирлиги танқид қилингани ҳам қайд этилди.

«Айрим ҳокимлар айтяпти, "бу Адлия тизимидагилар фақат саккиз соат ишлайди, бошқа иш қилмайди". Қонун бўйича ўзи 8 соат ишланиши керакку, кўряпсизми, айрим раҳбарларнинг қадриятлари қандай? Конституцияда ёзилган меҳнат ҳуқуқи бўлса, Меҳнат кодексида ёзилган нормалар бўлса, 8 соат ишлашни танқид сифатида мажлисларда гапириш — бу энди қай даражада қолоқликдан иборат бўлган ҳодиса эканини англатади. Ҳар доим айтамиз, ҳудудлардаги ёки соҳадаги раҳбарлар ҳудуд ёки соҳадаги бек эмас, ўзи халқнинг ёлланма ишчиси эканини тан олса, қадами ўзгаради», — деди Русланбек Давлетов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг