Ҳокимга мурожаат қилган фуқаро 15 суткага «кетди»
Шу йилнинг 10 февраль куни «Очиқ мулоқот» телекўрсатувида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Ҳошимов иштирок этди, деб ёзяпти «UPL».
Тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатувда ҳоким саксон нафарга яқин шаҳар аҳолисининг саволларига жавоб берди, азр-ҳолини эшитди. Улар орасида Ж.Орзиқулов деган фуқаро ҳам бор эдики, у шаҳар раҳбаридан ишга жойлашишда ёрдам беришини сўради. Аҳволим танг, дейди у, алимент тўловидан яхшигина қарз бўлиб кетдим, уларни қоплашим керак.
Айни мурожаат сабаб Ж.Орзиқулов ишли бўлади. Бироқ бир неча кун ўтиб, у... алиментни вақтида тўламаганлик айби билан ҳибсга олинади ва 15 суткага «кесилади»!
...Кулаяпсизми ё куйяпсизми?
Бу ёғи ўзингизга тан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter