«Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги учун фармон жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади» – Русланбек Давлетов
Адлия вазири Русланбек Давлетов бугун, 9 июн куни бўлиб ўтган анжуманда ер муносабатларини тартибга солишни назарда тутувчи президент фармони нима учун жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда «Газета.uz».
«Фармон жамоатчилик муҳокамасига, бевосита regulation.gov.uz сайтига қўйилмади. Сабаби биз айтган гуруҳ жуда қаттиқ ишларни олиб борди. Фармон эълон қилиниб, жамоатчилик муҳокамасида турса, ноқонуний жараёнлар бирдан кучайиб кетиши эҳтимоли бор эди. Шунинг учун, Бош прокуратура назорати остида мораторий эълон қилиниб, шу йўсинда фармон қабул қилинди... Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги, давлат миқёсида ерлар талон-торож қилинмаслиги учун мана шунақа ёндошув қилинди», — деди вазир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter