«Вазир ўзгаргани йўқ» — Русланбек Давлетовга оид хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг бошқа лавозимга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вазирлик матбуот котиби бу миш-мишларга муносабат билдирди.
«Адлия вазири ўзгаргани йўқ. Русланбек Давлетов ўз иш жойида ўз хизмат вазифасини бажармоқда. Журналист ва блогерлардан маълумотларни тарқатишда расмий манбаларга таянишларини сўраймиз», — дея муносабат билдирган Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
Маълумот учун, тармоқларда тарқалган хабарларда адлия вазири Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланиши, унинг ўрнига Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов адлия вазири бўлиши айтилаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter