Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдер бешинчи марта уйланади: келин — корейс таржимони

Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдер бешинчи марта уйланади: келин — корейс таржимони

Улар бир неча йиллардан бери учрашиб туришади.

Фото: «GLOBAL LOOK PRESS»

Севги ёш танламайди дейишади, лекин барибир Герхард Шрёдернинг бу иши… У қирқ саккиз ёшли Ким Со Ённи деб оиласини ташлаб кетди, кузда тўй қилишмоқчи. Келин оқ либос киймоқчи, тантана эса ресторанда ўтади. Эмишки, уларнинг севгиси вақт имтиҳонидан ўтибди — улар бахтли ҳаёт кечиришади. Ҳозирча тўйнинг аниқ санаси ва жойи сир сақланмоқда. Уларнинг бири Германияда, бири Жанубий Кореяда яшайди — тўй келиннинг юртида бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Бу ҳақида «Kp.ru» хабар тарқатди.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича немис корпорациясида таржимонлик қилувчи Ким Со Ён иш юзасидан собиқ канцлер иштирок этган учрашувларда қатнашган.

Яқинда Шрёдер корейс тилини ўрганиш ва қайлиғи билан «одамлардай яшаш» нияти борлигини билдирганди. У ҳозир тўртинчи хотини Дорис Шрёдер-Копф билан ажрашмоқда. Бу никоҳдан уларнинг икки нафар асранди фарзанди бор. Минтақавий Ганновер ландтаги (парламенти) депутати Дорис Шрёдер-Копфнинг ўзи эса Қуйи Саксония ички ишлар вазири Борис Писториус билан учрашиб юрибди.

Албатта, собиқ рафиқа аввалига қаллиғининг ишига жим қараб турмади, оиласи бузилишига эрининг Ким Со Ён билан муносабатлари сабаб бўлганини «Фейсбук»да ёзганди.

Шу ўринда эслатма, айни пайтда Герхард Шрёдер 73 ёшда бўлиб, тўрт маротаба уйланган бўлса-да, унинг ўз фарзандлари йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг