Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Генерал-майор Ғофур Раҳимов оламдан ўтди

Генерал-майор Ғофур Раҳимов оламдан ўтди

Фото: «iiv.uz»

2018 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги генерал-майор Ғофур Раҳимович Раҳимов 89 ёшида оламдан ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, шахсий таркиби ва Фахрийлар кенгаши номидан истеъфодаги генерал-майор Ғофур Рахимович Рахимовнинг вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилингани ҳақида «Халқ сўзи» газетасида чоп этилди.

Ички ишлар органларида 1949 йилдан хизмат фаолиятини бошлаган Ғофур Раҳимов нафақат тезкор хизматнинг малакали, кучли ходими, балки жамоат арбоби сифатида ҳам халққа танилди. У хизмат давомида, айниқса Андижон, Бухоро вилоятлари Ички ишлар бошқармалари бошлиғи, Ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган вақтида кўплаб шогирдлар тайёрлади. Бугунги кунда улар республика ички ишлар органларининг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида фидойи хизмат қилиб келмоқдалар.

Истеъфодаги генерал-майор Ғофур Раҳимович Раҳимовнинг сиймоси ҳамиша ёдимизда сақланиб қолади. Ўтганларнинг охирати обод, жойи жаннатда, руҳи шод бўлсин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва
 оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг