Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фермер ҳоким этиб тайинланди

Фермер ҳоким этиб тайинланди

Қурбонов Алишер Қурбонович Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Алишер Қурбонов 1973 йилда Музработ туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи-ташкилотчи, юриспруденция.

Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли лавозимларда ҳамда хусусий секторда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар А.Қурбонов «Амирқулбобо КАА» фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг