Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Euronews»да Самарқандга сайёҳат ҳақида «Ипак йўли саргузаштлари» кўрсатуви намойиш этилди

«Euronews»да Самарқандга сайёҳат ҳақида «Ипак йўли саргузаштлари» кўрсатуви намойиш этилди

«Euronews» телеканалида туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган «Ипак йўли саргузаштлари» кўрсатуви намойиш этилди.

Кўрсатувда Ипак йўлининг энг муҳим манзилгоҳларига, жумладан машҳур Самарқанд шаҳрига саёҳатлар ва уларнинг маданий хусусиятларига эътибор қаратилган. Унда Ўзбекистоннинг асосий сайёҳлик маскани ҳисобланган Регистон майдони каби тарихий ёдгорликлар ҳақида батафсил маълумот берилган. Минтақанинг ҳунармандчилиги ва ошпазлик санъати билан боғлиқ анъаналарга, хусусан қоғоз тайёрлаш ва Самарқанд нонини ёпиш жараёнларига алоҳида эътибор берилган. Бу эса томошабинларга маҳаллий маданиятнинг ўзига хослигини чуқурроқ англашга ёрдам беради.

«Ипак йўли саргузаштлари» сингари кўрсатувлар сайёҳларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этади. Улар томошабинларга нафақат минтақанинг тарихий меросини намойиш этади, балки саёҳат учун реал маршрутларни ҳам тақдим қилади. Бундай ажойиб жойлар ва анъаналар ҳақидаги ҳикоялар томошабинларда дунёнинг бу бетакрор гўшаларига ташриф буюриш истагини уйғотишга кўмаклашади. Ўз навбатида, бу туризмнинг ривожланишига туртки бўлади, чунки бундай дастурлар янги йўналишларга қизиқишни рағбатлантиради, инфратузилмани такомиллаштириш жараёнини қўллаб-қувватлайди ҳамда минтақанинг сайёҳларга мўлжалланган иқтисодиёти учун қўшимча имкониятлар яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг