Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги қарорлар хатловдан ўтказилади

Ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги қарорлар хатловдан ўтказилади

Фото: Xabar.uz

«Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–138-сон, 21.02.2022 й.) қабул қилингани хақида хабар бергандик.

Унга биноан:

2022 йил якунигача синов тариқасида Мирзо Улуғбек ва Юнусобод (Тошкент шаҳри) ҳамда Қибрай ва Тошкент туманлари (Тошкент вилояти)да ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чоралари кўрилади.

Шунингдек, маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари қуйидаги график асосида хатловдан ўтказилади:

  • 2022 йил 1 майгача – 2016–2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;
  • 2022 йил 1 августгача – 2006–2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;
  • 2023 йил 1 январгача – 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.

Қарорга кўра:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши, режадаги экинларнинг экилиши ва парваришланиши аҳволи бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ўтказади;
  • Кадастр агентлиги барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради.

Қарор билан шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментида Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, ҳудудий тезкор-қидирув хизматларида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг