Олис ҳудудларда тадбиркорлик учун ажратилган ернинг бошланғич нархи 50 фоизга камайтирилади
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархи 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўтказаётган селектор йиғилиши давомида маълум қилинди.
Унга кўра, ер участкаларининг бошланғич нархини чегирма билан сотувга чиқариш ваколати маҳаллий кенгашларга берилади. Кадастр агентлигига бир ой муддат давомида ушбу тартибни ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш топширилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида тадбиркорликка ер ва бинолар ажратишни кўпайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter