Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон тарихида илк бор ерлар ялпи хатловдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон тарихида илк бор ерлар ялпи хатловдан ўтказилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 21 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, ушбу йиғилиш бошланган.

Қайд этилишича, янги ташкил этилган Кадастр агентлиги жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлагани ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилгани таъкидланди.

Шундан, бугунги кунга қадар 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилди, 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланди.

Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиёт билан фарқ қилмоқда.

Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг